“Чорсу” меҳмонхонасини чиқинди уюмларидан тозалаб, тартибга келтиришга 6 ой керак бўлди - Ахмет Демир
Кейинги пайтда хорижлик, хусусан, Туркия ишбилармон доираси вакиллари ўз бизнес фаолиятини Ўзбекистон билан боғлашга интилмоқда. Ҳамкорликда йирик лойиҳаларга қўл уриляпти. “Demir Group” компанияси раҳбари Ахмет Демир — шулардан бири. “Халқ сўзи” мухбири мазкур машҳур инвестор билан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги бугунги савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқалар, тадбиркор томонидан ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар ҳақида суҳбатлашди.
— Сизга бизнес фаолиятингизни Ўзбекистон билан қайта боғлашга нима туртки бўлди?
— Ота юртимизга бўлган муҳаббат, ўзбек халқига ишонч. Инсон яхши кўрмаган жойда яшай олмайди. Бу аниқ. Чидам билан ишлаш эса мумкин эмас. Одам ишонч пайдо бўлган, эртасидан кўнгли тўқ жойдагина ҳадиксиз, роҳатланиб ишлайди.
Яширишнинг ҳожати йўқ, авваллари ўзбек дўстларимизда ҳам бизнесга сармоя киритишда иккиланишлар бўларди. Бугун унинг ўрнини қатъият эгаллаб, кейинги 2 йилда халқ ҳаракатга тушиб кетди. Бу эса бизга куч-қувват, жасорат беради. Президентга, ислоҳотларга ишончни кучайтиради.
— “Чорсу” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиш ва замонавий хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиш лойиҳасига сармоя киритяпсиз. Унинг умумий қиймати қанча? Меҳмонхона мижозларига ўз эшиклари қачон очади?
— Қиймати 33 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳамиз ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш икки йилга мўлжалланган. Яъни 2019 йил якунига қадар объектни тўлиқ ишга тушириш ниятидамиз. Лекин умумий майдони 34 минг квадрат метрлик бинони замонавий қиёфага келтириш осон иш эмас. Чунки электр энергияси, ичимлик суви каби муҳандислик тармоқларидан узилган, лифти йўқ 24 қаватли иншоотнинг чиқинди уюмларидан тозалаб, тартибга келтиришга, ишонасизми, олти ой керак бўлди. Шундан сўнг бино техник экспертиза қилиш ишларига киришилди. Ҳозирги пайтда бу юмушлар тўлиқ якунланиб, меъморлар томонидан қайта таъмирлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси 2019 йилгача ишга туширилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:00 / 04.11.2024
Тошкентдаги Чорсу майдони реконструкция қилинади
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
15:23 / 28.06.2024
Чорсудаги ёнғиндан зарар кўрган майдонларни тиклаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди
16:58 / 21.05.2024