Жаҳон | 17:05 / 14.05.2018
19381
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Россия Арктикада «ҳарбий рақобатга» киришиши мумкин 

Фото: arctic.ru

АҚШ Конгресси тадқиқот маркази томонидан тайёрланган ҳисоботда таъкидланишича, Арктика ҳозирги Россия-Америка муносабатлари фонида «ҳарбий кескинлик ва рақобат» зонасига айланиши мумкин. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

«2014 йил март ойида Қримнинг қўшилганидан кейин Россия билан муносабатлардаги кескинликнинг қайта тикланиши, Россия ҳарбий салоҳияти сўнгги йилларда кучайтириб борилгани ва Арктикадаги амалиётлар шундай ташвишни келтириб чиқармоқдаки, минтақа яна ҳарбий кескинлик ва рақобат учун майдонга айланиши мумкин», - дейилади ҳужжатда.

Шунингдек билдирилишича, арктик минтақадаги ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Америка томонида етарли маблағ ҳам бўлмаслиги мумкин. Айни пайтда Қўшма Штатлар қалин музликлар сабабли сувости кемаларидан фойдаланмоқда, аммо музларнинг эриши мамлакат учун янги имкониятлар очади.

Бундан ташқари, таъкидланишича, Арктика СССР даврида мамлакатлар ўртасида «ҳарбий рақобат аренаси» бўлган, аммо СССР парчаланиб кетганидан сўнг минтақанинг Америка томони учун аҳамияти пасайганлиги қайд этилди. Ҳозирги вақтда Россия Арктикага қайтиб келди ва АҚШ ҳам худди шундай қилишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ядро қуроли синовларини назорат этиш тизими ҳақида видео эълон қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид