Ўзбекистон | 10:50 / 14.05.2018
17027
1 дақиқада ўқилади

Энди Тошкентда қурилаётган барча объектлар ҳақида атрофлича маълумот берилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг буйруғи асосида энди пойтахтда қурилиш, реконструкция, капитал таъмир ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган барча объектлар атрофи ягона стандартлардаги оқ баннер билан ўралган ҳолда, унда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот келтирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Яъни қандай объект, номи нима, лойиҳаси, майдони қандай, бино ва иншоотлар қанақа кўринишда бўлади, бунёдкорлик қачон бошланган ва ишлар қанчада якун топиши ҳақида маълумот тақдим этилади. 

Қайд этилишича, бу билан биринчи навбатда турли объектларни исталганча тўсиқлар билан ўрашнинг олди олинади, иккинчи жиҳатдан шаҳардаги ўзгариш ва янгиланишлардан пойтахт аҳли ва меҳмонларни хабардор қилишга эришилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид