«Россия Мудофаа вазирлиги вазирликдаги махсус назорат хизмати (МНХ) ходимлари иши ҳақида биринчи марта видеоролик эълон қилди. Чет элда ядровий қурол синовларини назорат қилиш билан бир қаторда, Россия Мудофаа вазирлигининг махсус назорат қилиш хизмати ядровий қурол синовларини чеклаш ва тақиқлаш тўғрисидаги халқаро шартномаларга риоя этилишини назорат қилади», - дейилади хабарда.

Шунингдек, маҳкамадан қўшимча қилишларича, «Хизматнинг бошқа устувор вазифалари қаторида - Ер юзасидаги сейсмик ва радиацион вазиятни, Россия Федерацияси ҳудудидаги (техник воситаларнинг имкониятлари доирасида) исталган ядровий аварияни назорат қилиш» ҳам бор.

Шу билан бирга, Хизматга Россия ҳудудида геофизик мониторингни ўтказишда иштирок этиш вазифаси ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия хорижда ядро синовларини яшириш бўйича ишланмалар борлиги ҳақида маълум қилганди.