Ўзбекистон ва АҚШ 4 миллиард долларлик битимларни имзолаши мумкин
Ўзбекистон ва АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга шу ҳафта амалга оширадиган ташрифи давомида 4 миллиард долларлик қийматга эга битимларни имзолаш ниятида. Бу ҳақда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлиши хабар берилганди.
"Ўн бешинчи майдаги режага кўра, умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган битимлар имзоланиши керак", - дея хабар берган Лэмм "Ўзбекистон 24" телеканалига. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатлар савдо, тижорат, инвеcтицион соҳа бўйича имзоланади.
Лэммнинг таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларига нефть-газ ва рангли металлургия айланиши мумкин. "Биз Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиш учун кўплаб туташ нуқталарни кўрмоқдамиз", - дея қўшимча қилиб ўтди савдо палатаси раиси.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилгани хабар берилганди. Учрашувда хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
20:43 / 09.10.2024
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
18:30 / 09.10.2024
Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
23:04 / 08.10.2024