АҚШ ва Япония КХДРнинг қуроли бутунлай йўқ қилинишига эришиш ниятида
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ядро ҳамда ракета қуроли бутунлай йўқ қилинишига эришиш ниятида. Бу ҳақда «Киодо» Япония ТИВ ҳисоботига асосан хабар берди.
«Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Корея томонидан оммавий қирғин қуролини йўқ қилиш режасини амалга ошириш мақсадида ўз сиёсатини янада мувофиқлаштириб боради. Шунингдек, бунда турли масофалардаги баллистик ракеталар ҳам назарда тутилган», - дейилади ҳужжатда.
Идорадан таъкидлашларича, Токио ва Пхеньяннинг ўзаро муносабатлари фақат Шимолий Корея разведкаси томонидан ўғирлаб кетилган япон фуқаролари қайтарилсагина илиқлашиши мумкин.
Япония ТИВдан қайд этишларича, КХДРнинг ҳарбий арсенали «тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид» сифатида баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Кореяга таклиф билан чиққани, у қабул қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:17
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024