«Ёшлар орасида экстремистик кайфиятнинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар орасида хорижий давлатлар махсус хизматлари ва ташкилотлари ҳамда улар томонидан назорат қилинувчи Россия мухолиф тузилмалари фаолияти бор», - дея айтиб ўтган Патрушев кенгаш йиғилишида.
Унинг таъкидланишича, бундай фаолият ватанпарварлик туйғуси ва анъанавий қадриятларни қўпориб ташлашга йўналтирилгандир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Россия Арктикада «ҳарбий рақобатга» киришиши мумкин экани хабар берилганди.











