Ногиронлиги бўлган шахс транспортни бошқаришга рухсатномани қандай олиши мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВнинг қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланган, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, транспортни бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтишнинг умумий тартиби Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган. Тиббий кўрикдан ўтказиш давлат ДПМ қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари томонидан амалга оширилади, унинг натижалари бўйича бошқаришга рухсат бериш тўғрисидаги 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади.
Киритилган қўшимчаларда белгиланишича, ногиронлиги бўлган шахсларга рухсатнома тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (бундан кейин – ТМЭК) хулосаси асосида берилади. ТМЭК томонидан кўрикдан ўтказиш жараёнида қўл-оёқларида нуқсони бўлган шахсларнинг енгил транспортни бошқаришга яроқлилиги аниқланади. Бунда қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) ва автомат узатгич ёрдамида автомобилни бошқаришга доир аниқ тиббий кўрсатмалар санаб ўтилган.
Кўрсатилган шахслар хулоса олиш учун турар жойдаги ТМЭКга мурожаат қилишлари керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади. Уни ўтказиш муддати – 3 календарь кунидан ошмайди. Мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда бу муддат 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.
Кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра хулоса расмийлаштирилади, у бошқа ҳужжатлар билан бирга бошқаришга яроқлилик тўғрисида тиббий маълумотнома олиш учун ҳайдовчилик комиссиясига тақдим этилади. Бунда тиббий маълумотнома фақат «В» тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқариш учун берилади.
Ҳужжат 14.05.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:40 / 13.09.2024
Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
09:20 / 09.09.2024
Сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади
10:52 / 26.08.2024
Чехия Ўзбекистонда транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади
21:31 / 23.07.2024