Ўзбекистон | 10:46 / 16.05.2018
21809
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳига раҳбар тайинланди 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазири бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Феруз Фарҳодович Каримов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Бунга қадар Феруз Каримов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаган. 

Феруз Каримов 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган. 2008-2009 йилларда Олий Мажлис Сенати девонининг моддий-техника таъминот бўлими техниги, 2011 - 2017 йилларда - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимларида ишлаган. 
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамон Орипов Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлгани хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид