Иқтисодиёт | 09:52 / 17.05.2018
8927
1 дақиқада ўқилади

Япония АҚШ божларига жавоб чораларини тайёрлаб қўйди

Фото: REUTERS/Toru Hanai

Япония ҳукумати АҚШ томонидан пўлат ва алюминийга жорий этилган божларга жавоб чораларини тайёрлаш жараёнини якунига етказмоқда, улар яқин вақт ичида Жаҳон савдо ташкилотига тақдим этилади. Бу ҳақда Reuters NHK телерадиокомпанияси эфирида берилган хабарга асосан маълум қилди.

Токиодагиларнинг тахминича, жавоб чоралари АҚШнинг деярли 409 млн доллар йўқотишига олиб келади. Бу сумма пўлат ва алюминийга жорий этилган божлар туфайли юзага келган иқтисодий йўқотишлар қийматига тенг, дея айтиб ўтган NHK манбаси.

Япония, АҚШнинг бошқа иттифоқчиларидан фарқли равишда, Қўшма Штатлар бож жорий этмайдиган давлатлар рўйхатига киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Япония КХДРнинг қуроли бутунлай йўқ қилинишига эришиш ниятида экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид