Савдо-саноат палатасида божхона-тариф тизимини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган экспертлар кенгашининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Spot хабар қилмоқда.
Муҳокамаси 16 апрелда якунланган ҳужжат билан 600дан зиёд товарларга импорт божларини бекор қилиш, бошқаларининг аксарияти учун эса - бир неча мартага камайтириш таклиф қилинган. Ислоҳот автотранспортдан ташқари, барча турдаги маҳсулотларга таъсир қилади.
Учрашув иштирокчиларидан бири korzinka.uz супермаркетлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов бўлиб, у божхона божларининг юқори ставкалари сақланиб қолиши нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Агар бизнинг бозорни тарифлар билан ҳимоя қилиш имкони бўлганда эди, ишлаб чиқариш аллақачон ўсган бўларди», - деди Ҳошимов.
Тадбиркорнинг қайд этишича, ўтган 25 йил ичида Ўзбекистонда минтақадаги энг юқори тарифлар бўлган, бу эса, ўз навбатида, имтиёзларга эга бўлган компанияларнинг пайдо бўлишига олиб келди ва четдан назорат қилинмайдиган импортни кўпайтирмоқда.
Учрашувда натижалари кўрсатиб ўтилган ўз тадқиқотида Ҳошимовнинг хабар беришича, ҳар куни 200 мингга яқин киши чегара пунктидан ўтмоқда, ўтган йили чегарани кесиб ўтиш янги ўтказиш пунктлари очилгани туфайли 10 баравар ошди:
«Бу одамларнинг барчаси қўшни мамлакатлардан фақат ўз эҳтиёжлари учун нарсаларни олиб келмаяпти. Маҳсулотларнинг потенциал оқими 22 миллион долларни ташкил этади, бу пулдан мамлакатнинг давлат бюджетига ҳеч нарса келмаяпти», - дейди Ҳошимов.
Тадбиркор мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган товарларнинг расмий равишда импорт қилинадиган маҳсулотлардан ўртача 30-40 фоизга арзонлигини қайд этди:
«Уч ёки тўрт ой ичида бу асосий импорт каналига айланди. Катта импортчилар, дистрибьюторлар расмий савдоларни йўқотишди, баъзилари эса 70%гача. Чунки божхона расмийлаштируви ва барча солиқларни тўлашдан сўнг, биз бозорга қора бозорга нисбатан 30-40% қиммат нарх билан кирамиз. Агар биз бунга муносабат билдирмасак, яширин импорт ҳам импортёрлар, ҳам ишлаб чиқарувчиларни ўлдиради », - деди Ҳошимов.
Тадбиркор бундай вазият божхона тўловларининг камайиши, солиқларнинг қисқаришига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Ҳошимов таъкидлаганидек, бундай товарларнинг сифати назорат қилинмайди, яширин иқтисодиёт тобора ўсиб бормоқда:

















