Уоррен Баффет Apple’нинг 2-рақамли энг йирик акциядорига айланди
Дунёнинг энг бой одамларидан бири, америкалик сармоячи Уоррен Баффетнинг компанияси Apple компаниясининг 2-рақамли энг йирик акциядори эканлигини тасдиқлади. Berkshire Hathaway Inc.да айтилишича, компания, шунингдек, IBM’нинг барча акцияларини сотиб юборган.
Компаниянинг маълум қилишича, у Apple’нинг 40 млрд доллардан кўпроқ қийматли 239,6 млнта акциясига эга. Шу тариқа, Баффет айни вақтда Apple’нинг тахминан 5 фоиз акциясига эга. Berkshire Hathaway Inc. бу борада фақатгина Vanguard Group’дан ортда қолмоқда. Vanguard Group компанияси Apple’нинг қанча акциясига эгалиги номаълум.
Шу билан бирга Баффет компанияси 20-аср охирида Apple билан рақобат қилган IBM’нинг барча акцияларидан халос бўлганини маълум қилди. Компания IBM’нинг 314 млн долларлик акциясини сотиб юборган. Шунингдек, Баффет General Motors’даги улушини 2 млрд доллардан 1,8 млрд долларгача камайтирган.
7 май куни дунёнинг 3-рақамли энг бадавлат одами CNBC телеканалига берган интервьюсида Apple’нинг 100 фоиз акциясига эга бўлишини исташини айтган. Айни вақтда Баффетнинг бойлиги 84 млрд долларга баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
-
Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 17:13
Мавзуга оид
18:36 / 21.01.2025
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
17:40 / 20.01.2025
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
00:50 / 18.01.2025
Apple янгиланган iOSʼдан сунъий интеллект асосида ишлайдиган функциясини ўчириб қўйди
11:16 / 17.01.2025