Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар маҳкамаси фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши томонидан «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» дирекциялари директорлари тайинлангани маълумот ўрнида қайд этиб ўтилган.
Дирекциялар ўз маъмурий бинолари ишга туширилгунга қадар туман ва шаҳар ҳокимликлари биносидан текинга фойдаланиб туриши кўрсатилган.
Кейинги йиллардан ўзини-ўзи таъминлашга ўтиши шарти билан 2018-2019 йилларда кўрсатиб ўтилган эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг 300 миллион сўмлик низом жамғармаси учун Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан ажратилиши Молия вазирлиги зиммасига юкланган.

















