
Қора денгизнинг шимоли-шарқида жойлашган Сочи шаҳри (Краснодар ўлкаси) Россиянинг энг йирик курорт шаҳри, шунингдек иқтисодий ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Сочи Россиянинг энг узун шаҳри бўлиши билан бирга, дунёнинг иккинчи ўриндаги энг узун шаҳри ҳамдир (биринчиси - Мехико). Сочи одамлар орасида XXII Қишки Олимпия ўйинлари пойтахти бўлгани билан ҳам машҳур. Сочи Жаҳон Олимпия шаҳарлари иттифоқига қўшилган. KUN.UZ мухбири ушбу кўркам ва сокин шаҳарда бўлиб, сизларни шаҳар бўйлаб фотосаёҳатга таклиф қилади.

Сочига етиб боришимиз билан энг кўзга ташланган жиҳат - шаҳардаги яшиллик - дарахтлар, ўсимликлар, гуллар... Табиийки, ҳавоси баҳри-дилингизни очади.

Бу ерда ҳамма нарса сайёҳлар ва маҳаллий халқ мазмунли дам олиши учун ташкил қилинган.



Қаерга қараманг, қайиқлар, велосипедлар, мотоцикллар, машиналар ижарасига кўзингиз тушади.

Саёҳат давомида Сочи оилавий ҳордиқ чиқариш учун айни муддао эканига ишонч ҳосил қилдик.

Бу ерда фарзандлари билан дам олишга келганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Сочи деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига сўзсиз Қора денгиз келади. Бир вақтнинг ўзида ҳам сокинлик, ҳам жўшқинлик бахш этувчи манзара...

Бу дамлар бутун умр хотирангизда муҳрланиб қолиши шубҳасиз.





























