Жамият | 11:09 / 22.05.2018
5262
1 дақиқада ўқилади

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолати бўйича тезкор хабар юбориш имкони пайдо бўлади

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 сентябрига қадар аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида фото ва видеоматериаллар жойлаштириладиган махсус веб-портал ишга туширилади. Давлат органлари томонидан бу ҳолатларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. 

Мазкур қарорда Давлат экологик қўмитасига Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортиш, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид