Жамият | 18:06 / 22.05.2018
11411
3 дақиқада ўқилади

Ёзни унутилмас таассуротлар билан ўтказинг. «Zomin Sunrise» таклиф этади

Фото: Zomin Sunrise

Ўзбекистонда президентимиз ташаббуси билан Мурувват уйларига таълим ва ривожланиш мақсадларида хайрия сифатида жуда катта маблағлар ажратилмоқда.

Хайрия дастурларидан асосий мақсад – болаларнинг ҳаёти, ривожланиши ва таълим олиши учун барча шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.

Болалар – бизнинг келажагимиз, шу боис пойдевор мустаҳкам бўлиши зарур.

Ижтимоий дастурлар туфайли ўн, юз минглаб болалар янада фаровон ҳаётга эришди. Эртанги кунга умид ва ўзларига ишонч уйғонди.

«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳи ҳам четда қолмади ва ушбу эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. Бу йили Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номли, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли, Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ҳамда Қорақалпоғистондаги Ибройим Юсупов номли она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг иқтидорли ўқувчилари учун мактаб-интернат ва «Zomin Sunrise» болалар оромгоҳи ўртасида имзоланган Меморандум асосида юқорида тилга олинган ҳар бир мактаб-интернат ўқувчилари учун оромгоҳимизга 10тадан бепул йўлланма ажратилган. «Она тили ва адабиёти» фани бўйича яхши натижалар кўрсатган болалар бу йили «Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида дам олиш имкониятини қўлга киритишди.

Болажонларни оромгоҳимизда мамнуният билан кутиб оламиз ва мароқли дам олишлари, ўзлари билан ёрқин таассуротлар олиб кетишлари учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳи 2018 йил ёзги таътилни ажойиб тарзда ўтказиш учун унутилмас таассуротга эга бўлишга таклиф этади!

Фото: Zomin Sunrise

Мурожаат учун телефон: +998 95 144 77 33

Бизнинг сайтимиз: http://zominsunrise.uz

Телеграмдаги каналимиз: https://t.me/zominsunrise

Инстаграмдаги саҳифамиз: https://instagram.com/zominsunrise

Фейсбукдаги саҳифамиз: https://facebook.com/zominsunrise

«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳи маъмурияти

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид