Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига доир янги фармонни имзолади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан тақдим этилган.
Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни «калит топширгунга қадар» (Engineering Procurement Construction) шартларида амалга оширишда пудратчиларни, шу жумладан, хорижликларни, тегишли лицензия ва (ёки) қурилиш соҳасидаги рухсатномани олмасдан ишлашига рухсат бериши мумкин. Бунда пудратчига лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича барча жавобгарлик юкланиши мажбурий шартга айланади.
Шунингдек, ЕРС-пудратчилар лойиҳаларни «fast-track» (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) усули билан амалга оширишда шунга ўхшаш лойиҳаларда амалий тажрибага, маълум бир молиявий кўрсаткичларга, муҳандислик таркибининг тегишли сонига эга бўлиши ҳамда Агентлик билан ўрнатилган бошқа мезонларга мос келиши лозим.
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Агентлик томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Ҳужжат билан қурилиш лойиҳалари экспертизасини ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бекор қилинди.
Белгиланишича, қурилиш соҳасидаги алоҳида фаолият турларини лицензиялаш Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги томонидан Агентлик билан мувофиқликда амалга оширилади.
Миллий лойиҳа бошқаруви ҳузуридаги аккредитация бўйича марказ қурилиш лойиҳаларини қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизасини амалга оширувчи шахсларнинг аккредитациясига масъул органга айланди.
Агентлик давлат буюртмачиси ва «fast-track» услубида лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган ЕРС-пудратчи ўртасида давлат харидлари бўйича тўғридан-тўғри шартномани имзолашга рухсат бериш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилди.
Марказ «fast-track» услубида лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган ЕРС-пудратчилар томонидан техник тартибга солиш соҳасида халқаро ва (ёки) миллий норматив ҳужжатларнинг фойдаланилишига талаблар қўйиши ҳамда уни мувофиқлаштириши мумкин.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025