18:31 / 24.05.2018
57765

Чемпионлар лигаси финали яна Истанбулда ўтади

УЕФА ижро қўмитасининг Киев шаҳрида ўтказилган йиғилишида 2019/20 мавсумида Европа клублар турнирининг финалларини қабул қиладиган шаҳарлар эълон қилинди.

Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсуми финали Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Камол Отатурк номли стадионда ўтказилади. Бу ЕЧЛ финали 15 йилдан кейин яна Туркияга қайтишидир - 2004/05 йилги мавсумда «Милан» ва «Ливерпуль» ўртасида ЕЧЛ тарихидаги энг драматик финал учрашуви бўлиб ўтганди. 

ЕЧЛнинг бу йилги финали Киевда, кейинги мавсум финали эса Мадридда ўтказилади.

Камол Отатурк стадиони
Фото: УЕФА

Европа Лигаси финали эса Польшанинг Гданьск шаҳрида бўлиб ўтади.

2018 йилги Европа Лигаси финалида 16 май куни Лионда бўлиб ўтди ва унда «Атлетико» «Марсель» йирик ҳисобда енгди (3:0), 2019 йилги финалга Боку мезбонлик қилади.

PGE Arena Gdańsk
Фото: Football.ua

2020 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсни Порту шаҳридаги «Драгау» стадиони қабул қилади.

2020 йилги Суперкубок мезбонлиги учун Португалиядан ташқари, Беларусь, Финляндия, Франция, Албания, Исроил, Қозоғистон ва Шимолий Ирландия даъвогарлик қилганди.

«Драгау» стадиони
Фото: «Порту»
Top