Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй Евроиттифоқдан тўлақонли Brexit’ни кечиктиришни сўрайди - The Times
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Европа Иттифоқидан (ЕИ) тўлақонли Brexit’ни 2023 йилга қадар кечиктиришни сўрайди. Бу ҳақда The Times газетаси ёзяпти.
Режага кўра, иккинчи ўтиш даври вақтида савдо келишувлари ва божхона бўйича масалалар ҳал этилади. Бу Ирландия ҳамда Шимолий Ирландия ўртасида тўлақонли чегарага йўл қўймаслик учун қилинади. Аввалроқ, мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиққанидан сўнг ўтиш даври 2020 йилнинг 31 декабрига қадар давом этиши ҳақида тахмин билдирилганди.
«Буюк Британия 2021 йилдан камида 2023 йилгача божхона ва қонунчилик нормаларини жорий этиш учун даврни мувофиқлаштириб олиш ҳақида сўрайди. Бу чегарада текширувларни жорий қилиш ҳамда инфратузилма барпо этиш заруратидан қочиш учун керак», - дейилади нашрда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукумати Европага 2021 йилдан сўнг ЕИ божхона иттифоқи аъзоси бўлиб қолишга тайёр эканини хабар бериш ниятидалиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
08:50 / 26.06.2026