Тожикистонда 9 миллионинчи фуқаро яқин кунларда туғилиши кутиляпти
Тожикистонда тўққиз миллионинчи фуқаро яқин кунлар ичида туғилиши кутилмоқда. 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, Тожикистон аҳолиси сони 8 млн 931 минг кишини ташкил этди, биринчи чорак якунлари бўйича эса бу кўрсаткич 8 млн 973 мингга етган.
Мамлакат аҳолисининг йиллик ўртача ўсиши 1998 йилдан бери 2 фоизни ташкил этаётгани ҳисобга олинса, тўққиз миллионинчи фуқаро май охирида туғилишини тахмин қилиш мумкин.
Апрелда, статистика агентлиги маълумотларига кўра, Тожикистонда 20 минг чақалоқ дунёга келган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тўққиз миллионинчи фуқаронинг туғилишига саноқли кунлар қолди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ТР президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги бу вазиятни кузатиб бормоқда.
Ҳозирча чақалоқнинг ота-онасига қандай совға берилиши номаълум.
Тожикистонда 7 миллионинчи фуқаро 2006 йилнинг 13 августида туғилган бўлса, саккиз миллионинчи фуқаро 2013 йилда таваллуд топган.
Мавзуга оид
09:23
Тожикистон Россия билан ўртоқлик ўйинига рад жавоб берди. Туркманистон, Сурия ва Покистон билан музокара давом этмоқда
21:22 / 04.10.2024
Россияда ноқонуний миграция тугатилгани эълон қилинди
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
18:54 / 28.09.2024