Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонда транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади. Бу 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутадиган қарори лойиҳаси 2018 йил октябрь ойига қадар ишлаб чиқилади:
охирги уч йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини инвентаризация қилиш;
утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ДЙҲХХ органлари ҳисобидан мажбурий тарзда ўчириш тартибини белгилаш;
транспорт воситаси утилизация қилишга ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлишга топшириладиган бўлса, уни мажбурий техник кўрикдан ўтказишга ўз вақтида топширмаганлик учун маъмурий жарима ундириш нормасини чиқариб ташлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва нодавлат ташкилотларни кенг жалб қилган ҳолда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби мажбурийлиги ва муҳимлигини мунтазам тарғиб қилиш.
Бу борада ИИВ, Автомобиль транспорти агентлиги, «Ўзавтосаноат», Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар масъул этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:25 / 29.04.2026
Автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланди
14:35 / 20.02.2026
Бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари нархини баҳолаш тартиби белгиланмоқда
09:10 / 12.02.2026
Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 15.11.2025