Спорт | 12:57 / 25.05.2018
13974
1 дақиқада ўқилади

Артуро Видаль қамалиши мумкин

Фото: Reuters

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Мюнхендаги клубга ташриф буюрганлардан бири билан можарога бориб, кўнгилсиз воқеага аралашиб қолди. Футболчи қамалиши ҳам мумкин.

4-4-2.com порталининг Bild нашрига асосан хабар беришича, Видаль ўз укаси Сандрино билан 2017 йилнинг 17 сентябрь куни шаҳардаги тунги клублардан бирида дам олаётганида, бир гуруҳ шахслар билан можарога бориб, муштлашув уюштирган, оқибатда бир киши жароҳат олган.

Таъкидланишича, жароҳат олган шахснинг бошига бутилка билан зарба берилган, шундан сўнг у полицияга Видалнинг устидан ариза билан мурожаат қилди. Ўйинчи олти ойдан тўққиз ойгача бўлган муддатга қамалиши мумкин.

Шу билан бирга, тунги клуб эгаси Оливер Райфнинг кўрсатма беришича, жабрланувчининг бошига чилилик футболчи эмас, балки бошқа шахс бутилка билан урган.

Мавзуга оид