Спорт | 14:26 / 25.05.2018
13990
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль»нинг 1000дан ортиқ ишқибози Киевдаги финални ўтказиб юборади

Фото: AP/RUI VIEIRA

«Ливерпуль» футбол клубининг тахминан 1000дан ортиқ ишқибози Киевда Мадриднинг «Реал»ига қарши ўтказиладиган Чемпионлар лигаси финалига кела олмайди.

Британиянинг Times газетаси маълумотларига кўра, Англиядан Украина пойтахтига учта чартер рейсини ташкиллаштирган компания «Борисполь» аэропорти ходимларидан қўниш учун жой тақдим этиш бўйича рад жавоби олган, натижада барча учта рейс бекор қилинди.

Хусусан, рейслардан бири Киевга пайшанба куни, қолган иккитаси эса – жумада, финал ўйинидан бир кун аввал етиб келиши керак эди, бироқ Украина аэропортининг авиация расмийлари самолётлар ўлчамларига рад жавоби берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевда «Ливерпуль» ишқибозлари ҳужумга учрагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид