Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия MH17 ҳалокатида расман айбланди
Фото: Зураб Джавахадзе, ИТАР-ТАСС
Нидерландия ва Австралия ҳукумати Россияни Малайзиянинг Boeing MH17 лайнери ҳалокатида расман айблади. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Россия самолётнинг қулашига алоқадор эканини рад этиб келаётган бўлса-да, Нидерландия ва Австралия ҳукумати айнан Россия рўй берган ҳалокатга масъул эканига ишончи комил.
«Қўшма халқаро жамоа хулосаларидан келиб чиқиб, Нидерландия ва Австралия энди шунга аниқ ишонч ҳосил қилдики, Россия MH17’ни уриб туширишда қўлланилган «Бук» зенит-ракета мажмуасини жойлаштирганлик учун жавобгар», - дейилади баёнотда.
Айни дамда Нидерландия ҳукумати Россияни жавобгарликка тортиш учун кейинги қадамларни қўйишга тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Малайзия лайнерини уриб туширган «Бук» Россияга тегишли бўлгани аниқланганди.
АҚШ ҳукумати эса Россияни Boeing MH17 бўйича ёлғон баёнотлар беришни тўхтатишга чақирди.
Мавзуга оид
08:33 / 08.05.2026
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
08:18 / 08.05.2026
Зеленский хорижий сиёсатчиларни Москвада 9 май байрамини нишонлашдан тийилишга чақирди
21:50 / 07.05.2026
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24 / 07.05.2026