25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нотариат тизимини низоларни олдини олувчи институт сифатида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган. 

Қарорда 2017— 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилишда нотариат институтини ролини ошириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «бир дарча» тамойили бўйича амалга оширилади, ахборотларни алмашиш учун маълумот базалари ва ахборот тизимларини жорий этиш, шунингдек «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминланади, нотариусларга маълумотномалар тақдим этиш талаб этилмайди.

Турар жойда доимий пропискада турган шахслар ҳақида маълумот;
Коммунал тўловлардан қарздорлик;
Биометрик ва паспорт маълумотларини олиш;
Бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби, тақиқ ва хатлов мавжудлиги ҳақида маълумот;
Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот;
Юридик шахслар ҳақида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябргача суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантирилишини, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш амалиёти жорий этилмоқда.

2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади. 

1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади.