Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги ҳокимлик делегацияси Москвада икки кунлик ташриф билан бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фейсбукда хабар берди.
Қайд этилишича, делегация аъзолари шаҳар маъмуриятида қатор учрашув ва музокаралар ўтказди ҳамда “Зарядье” боғи ва ВДНХ кўргазма мажмуаси сингари объектларга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида “Тошкент Сити” лойиҳаси тақдимоти ташкиллаштирилди.






























