Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Венесуэлага талаб қўйди
Фото: EPA/NATHALIE SAYAGO
Евроиттифоқ давлатлари ТИВ раҳбарлари кенгаши Венесуэла ҳудудида янги президентлик сайловларини ўтказишга чақирди, улар халқаро стандартларга жавоб бериши лозим. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ЕИ ўрнатилган жараёнларга мувофиқ аниқ чеклов чораларини тезлик билан жорий этиши керак, улар мамлакат расмийларига таъсир кўрсатади, бироқ Венесуэла халқига зарар етказмайди.
«Евроиттифоқ халқаро тан олинган демократик стандартлар ва Венесуэла конституцион тартибларига мувофиқ ҳолда янги президентлик сайловларини ўтказишга чақиради», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро Қўшма Штатлар ҳукуматини мамлакат ҳудудида ҳарбий тўнтаришни амалга ошириш ҳаракатида эканида айблаганди.
Мавзуга оид
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
21:07 / 30.03.2026
Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этиб, халқаро турнир ғолиби бўлди
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
11:56 / 15.03.2026