18:40 / 30.05.2018
38695

«Ўзтрансгаз»да 1,5 йил ичида учинчи марта раҳбар ўзгарди

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Алишер Сайфуллаевич Мустафоев вазифасидан озод этилган. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, айни вақтда компанияга Шарифжон Аҳмедович Турсунов янги раҳбар бўлган.

Шарифжон Турсунов бунгача Мажбурий ижро бюроси тизимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Қайд этиш керакки, бу компания раҳбари 2016 йил декабридан буён учинчи марта ўзгариши бўлди.

Ўз вақтида бош вазир ўринбосари бўлган Эргаш Шоисматов 2016 йил декабрида Шукурулло Маҳмудов «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раислигига  тайинланган, 2017 йил августида у бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнини Алишер Мустафоев эгаллаганди.

Айни вақтда Алишер Мустафоевнинг кейинги иш жойи маълум эмас, Эргаш Шоисматов шу йилнинг февралидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда. 

Top