Ўзбекистон | 09:45 / 31.05.2018
8856
2 дақиқада ўқилади

Хорижий ижодий гуруҳларга дронларни олиб киришга рухсат берилди

Хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистондаги учувчисиз учар қурилмаларни вақтинчалик олиб кириш ва мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат берилди, дея хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.

Алоҳида чет элликларга дронларни олиб киришга рухсат берилиши февраль ойида президент томонидан имзоланган «Кириш туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарордан сўнг маълум бўлганди.

Янги тартибга кўра, ижодий гуруҳлар ижодий гуруҳ ва суратга олиш жойлари ҳақида зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда Давлат туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» МАга рухсатнома беришни сўраб мурожаат қиладилар.

Кўрсатилган идоралардан бири Мудофаа вазирлиги ва Дававианазоратни хабардор қилади ҳамда олинган рухсатномани ижодий гуруҳга беради.

Бу мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

2015 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига дронларни олиб кириш тақиқланган, бунда фақат Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган махсус ҳолатлар мустасно (юридик шахслар ўз мақсадлари учун учувчисиз учар қурилмаларни махсус рухсатнома билан олиб кириши мумкин).

Мавзуга оид