Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Лавровга таклиф билан чиққан
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга жорий йилда Россия ҳамда КХДР ҳукумати ўртасида юқори даражада учрашув ўтказиш таклифи билан чиқди. Шимолий кореялик етакчининг сўзлари Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан келтирилган.
Аввалроқ, Россия ТИВ раҳбари 31 май куни Шимолий Кореяга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан учрашгани хабар қилинганди.
Марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, Лавров ва Ким Чен Ин икки томонлама муносабатлар ҳолати, шунингдек, Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилган. Шимолий кореялик етакчининг фикрича, учрашув «дўстона ва фойдали» бўлди.
«Мулоқот давомида олий даражадаги алоқаларни фаоллаштириш, турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш, хусусан, КХДР ва Россия олий раҳбариятининг учрашувини жорий йилда ташкиллаштириш ҳақида келишиб олинди. Бу йил икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 70 йил тўлади», - дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Ким Чен Инга «сирларга мўлжалланган» қутича совға қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026