Сардор Ўктамович Умурзоқов “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. У бундан аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Фото: Ўзчармсаноат
Шунингдек, Фахриддин Атоевич Бобоев “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб;
Мирсаид Миралимович Зоҳидов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари этиб;
Равшан Турғунович Салоҳов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқландилар.
Қайд этилишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2018 йилнинг 30 май куни бу ҳақдаги тегишли қарорларни имзолаган.










