Президент 29.05.2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга доир ПҚ-3752-сон қарорни имзолади, деб хабар бермоқда Norma. 
 
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
 
У:

• аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион потенциалини ошириш шароитида стратегик режалаштириш тизимининг илмий-методологик асосларини шакллантириш ҳамда мамлакатни қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган концепциялар, комплекс, мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
• илғор хорижий тажриба асосида прогноз моделлаштиришнинг замонавий дастакларини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий сиёсат чораларининг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудларига таъсирини баҳолаш;
• иқтисодиётда маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини, ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таркибий ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш ва диверсификациялашнинг энг муҳим йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш;
• иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифларни тайёрлаш;
• ҳудудларнинг инвестицион ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кичик бизнес, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ва инвестицион муҳитни яхшилаш ҳисобига иқтисодиётдаги минтақалараро номутаносибликларни қисқартиришни назарда тутадиган ҳудудларни комплекс ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
• ресурс тежовчи илғор ва инновацион технологияларни жорий этишнинг стратегик йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш;
• мамлакатимизда озиқ-овқатнинг давлат захираси ва хавфсизлиги стратегиясини шакллантиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
• кейинчалик меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини, шунингдек аҳолига тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар  кўламини кенгайтиришга қаратилган инновацион чора-тадбирлар ва механизмларни ишлаб чиққан ҳолда демографик ривожланишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантириш;