Жаҳон | 11:45 / 02.06.2018
13117
1 дақиқада ўқилади

Мексикада 6 нафар полициячи отиб ташланди

Фото: AFP

Мексиканинг Саламанка шаҳрида номаълум шахслар йўл полицияси ходимларини ўққа тутди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ОАВга асосан хабар бермоқда.

Расмийлар маълумотига кўра, полициячилар режали равишда патруль хизматини олиб боришган. Шу пайтда уч нафар қуролланган шахс автомобилдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини ўққа тутган, шундан сўнг воқеа жойидан яширинишган.

Натижада олти полициячи ҳалок бўлди. Ҳужумга нима сабаб бўлгани номаълум.

Агентликнинг давлат статистикасига таянган ҳолда таъкидлашича, Мексикада 2017 йилда қотилликлар сони рекорд кўрсаткичга етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика штатларидан бирида 62 киши ўлдирилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид