Жаҳон | 12:22 / 02.06.2018
45837
2 дақиқада ўқилади

Олимлар инсон организмида “иккинчи мияни” аниқлашди

Фото: pixabay

Инсон организмида “иккинчи мия” бор, у ичакда жойлашган, ҳамда австралиялик олимлар унинг ишлаш принципини тушунишга муваффақ бўлишган, деб хабар қилмоқда Science Alert.

Энтерал (ичак) асаб тизими (ЭАТ) кўп миллионлик нейронлардан иборат бўлиб, улар ошқозон-ичак фаолияти ишини тартибга солади. Бу тизим четда ва мия ҳамда орқа миядан иборат бўлган марказий асаб тизимидан алоҳида тарзда ишлайди.

"Бу аслида мустақил миянинг ўзи", - дея маълум қилди Флиндерс Университети профессори Ник Спенсер. Унинг қўшимча қилишича, ЭАТни “биринчи мия” деб атаса ҳам бўлади, сабаби бу тизим эволюция давомида марказий асаб тизимидан аввал пайдо бўлган.

Олимлар маълумотига кўра, ошқозон-ичак трактининг ноёб хусусияти шундан иборатки, у ўз асаб тизимига эга ҳамда бош мия ва орқа миядан бутунлай мустақил ишлаши мумкин бўлган ягона ички орган саналади.

Мутахассислар сичқонларнинг йўғон ичаги нейронларида электр импульсларини таҳлил қилиб чиқишди ҳамда ЭАТ қўзғатувчи ва тўхтатувчи нейронларни бир хилда ишлатиши мумкин эканини аниқлашди. Улар ичакдаги мушаклар қисқаришига туртки беради.

Тадқиқот муаллифларининг билдиришича, аввал илм-фанга ЭАТнинг миллионлаб ҳужайралари электр импульсларини бир вақтда ишлаб чиқиши маълум бўлмаган.

Мавзуга оид