Ҳукуматнинг 2018 йил 30 майдаги қарорига мувофиқ пахтадан бўшаган ерларни қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун узоқ муддатли ижарага олишда баъзи хўжалик юритувчи субъектлар устувор ҳуқуққа эга бўлади, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Улар:
логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга шахслар;
замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга шахслар;
қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларга эга шахслар;
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев пахта терими ва мажбурий меҳнатни тилга олганди.

















