Кану Лондондан Москвага келган ва у ердан Калининградга учиб кетган. Калининграддаги Храброво аэропортида у юкини олган, бироқ меҳмонхонада пули йўқолганини аниқлаган.

Калининградда 16 июнда Нигерия терма жамоаси жаҳон чемпионати доирасида Хорватия билан учрашади.

41 ёшли Кану Нигерия терма жамоаси сафида 1994 йилдан 2011 йилгача тўп сурган. У, шунингдек, “Аякс”, “Интер”, “Арсенал”, “Вест Бромвич” ва “Портсмут” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Таъкидланишича, ўғирланган пуллар тез орада эгасига қайтарилади.