Нашр маълумотларига кўра, Шимолий Корея делегацияси АҚШ президентида бўлган автомобиллардан паст даражада бўлмаган транспорт воситалари тақдим этилишини талаб қилмоқда ва ҳозирги вақтда Ким Чен Ин учун лимузин излашмоқда.

Таъкидланишича, АҚШ делегацияси Сингапурга президент автопаркини олиб боради. Унинг ичида, хусусан, Трампнинг Cadillac компаниясидан лимузини ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олингани хабар қилинганди.