Спорт | 02:38 / 04.06.2018
8561
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйини. Испания Швейцарияни енга олмади

Фото: BBC

Испания терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари доирасида Швейцарияга қарши майдонга тушди. "Эстадио де ла Серамика" стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

29-дақиқада Одриосола испанларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқада Родригес жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди. 

Испания – Швейцария 1:1

Голлар: 1:0 – 29 Одриосола, 1:1 – 62 Родригес.
Испания – Де Хеа, Одриосола (Начо, 70), Альба (Монреаль, 78), Пике, Аспиликуэта, Коке, Иньеста (Сауль, 55), Алькантара, Сильва (Асенсио, 60), Диего Коста (Родриго, 60), Аспас (Васкес, 46).
Швейцария – Зоммер, Родригес (Мубандже, 78), Аканджи, Шер (Джуру, 46), Лихтштайнер (Ланг, 63), Джемаили (Эмболо, 46), Бехрами (Фернандес, 63), Цубер, Закария, Шакири, Сеферович (Дрмич, 46).
Огоҳлантиришлар: Сауль (57), Цубер (89).

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Коста-Рика – Шимолий Ирландия 3:0
Голлар:
1:0 – 30 Венегас, 2:0 – 46 Кэмпбелл, 3:0 – 66 Кальво.

Саудия Арабистони – Перу 0:3
Голлар:
0:1 – 20 Каррильо, 0:2 – 41 Герреро, 0:3 – 64 Герреро.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид