Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 01:32 / 06.06.2018
23287
2 дақиқада ўқилади
Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими тугатилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра қуйидагилар белгилаб қўйилмоқда:
- олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилади, ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига юкланади;
- Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар раҳбарлари – тегишли олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларининг, инновацион ривожланиш вазири – барча олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларининг фаолияти натижаларини уларнинг «Йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда камида бир марта танқидий муҳокама қилиб боради;
- Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар раҳбарларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда тегишли олий таълим муассасаларининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан ҳисоботлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида муҳокама этилади;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокама натижаларига кўра олий таълим муассасалари ректорларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги ёки нолойиқлиги масаласини кўриб чиқади;
- олий таълим муассасалари ректорларининг фаолияти самарадорлигига баҳо беришда ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг кенг жалб қилинганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очишда уларнинг ташаббускорлиги инобатга олинади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
09:04 / 10.02.2025