17:34 / 06.06.2018
6464

«Вақф» фонди кўзи ожизлар жамиятида 200 кишига ифторлик дастурхони ёзиб берди

Фото: ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими Чилонзор туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида имконияти чекланганлар билан илк учрашув бўлиб ўтганди.

ЎМИ Матбуот хизмати хабарига кўра, шундан сўнг «Вақф» хайрия жамоат фонди муборак Рамазон ойининг шарофати билан кўзи ожизлар жамиятида 200 кишига ифторлик дастурхонини ёзиб берди. 

Ифторлик дастурхонида фонднинг бошқаруви раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳақида маълумот бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фонд томонидан кўзи ожизлар жамиятидаги имконияти чекланган кишиларга Рамазон эҳсонлари тақдим қилинган эди.

Бундан аввал фарз бўлган ва бошқа тўловлар имконияти энди CLICK’да яратилгани хабар берилганди. 

 

Top