Жамият | 15:09 / 07.06.2018
11113
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда қотиллик содир этган шахс ушланди

Фото: KUN.UZ

4 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи А.У.нинг уйидан бошида жароҳатлари билан аёл кишининг жасади топилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида жасад Р.У. исмли аёл эканлиги ва ушбу жиноятни уй эгаси А.У. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид