Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Марказий банкнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
нархлари барқарорлиги;
банк тизимининг барқарорлиги ва ривожланиши;
тўлов тизимининг барқарорлиги ва ривожланиши.
Белгиланишича, фойда олиш Марказий банкнинг асосий мақсади эмас.
Бундан ташқари, Марказий банкнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
пул-кредит сиёсати ва валюта сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;
банклар, банк холдинглари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш;
банклар, банк холдинглари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларини назорат қилиш;
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш;
банк, пул-кредит статистикаси шакллантириш ва эълон қилиш;
ташқи сектор статистикаси, шу жумладан тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарзлари, захиравий активлари ва валюта курсларини шакллантириш ва эълон қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини бошқариш, ҳисобга олиш ва сақлаш.
Марказий банк қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиш;
тижорат фаолияти билан шуғулланиш;
учинчи шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш;

















