Ўзбекистон | 00:33 / 09.06.2018
7250
2 дақиқада ўқилади

Андижонда чет эллик жарроҳлар 16 та мураккаб операция ўтказишди

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида “Профилактик тиббиёт: бугун ва келажакда” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани доирасида маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ),  “KARL STORZ” вакиллиги ва институт маъмурияти томонидан ташкил этилди

Ўзбекистонда оналар ва болалар саломатлигига эътибор устувор йўналишлардан саналиб, ушбу соҳада тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ижобий ишлар амалга оширилмоқда.  GIZ лойиҳаси  айнан шу йўналишда  бир қатор тадбирлар ўтказиб келяпти. 

Андижон Тиббиёт институтида маҳорат дарслари доирасида ўтказилган жарроҳлик операцияларида аёллардаги гинекологик ва болалар неонатал жарроҳлик амалиётида юқори технологиялардан фойдаланиш усуллари намойиш этилди.


 Илмий-амалий анжуман доирасида 16 та ана шундай операциялар ўтказилиб, эллик нафар беморларга маслаҳатлар берилди.

Жарроҳлик операцияларида - россиялик профессор Александр Попов ва шу давлатдан ташриф буюрган етакчи мутахассислар Александр Головин, Александр Идашкин,  германиялик профессор Залмай Туриаллар қатнашди.

 

Кўргазмали тарзда ўтказилган маҳорат дарслари анжуманга ташриф буюрган яқин вилоятларнинг мутахассислари учун операция хонасидан анжуманлар зали ва ўқув хоналарига тўғридан-тўғри трансляция қилиб борилди.

 

                                                           KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид