Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:48 / 11.06.2018
36445
1 дақиқада ўқилади
Рамзон Қодиров Салоҳни дунёдаги энг яхши футболчи деб атади
Фото: AFP
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳондаги энг яхши футболчи саналади.
«Муҳаммад Салоҳ - дунёдаги энг яхши футболчи ва идеал инсон», - дея Қодировнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Футбол бўйича жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади. Миср терма жамоаси A гуруҳида Россия, Уругвай ва Саудия Арабистони билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ФИФАга илтимос билан чиққанди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш