Ўзбекистон | 12:26 / 12.06.2018
6120
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга Тошкент вилоятидаги КСЗ аъзоси бўлиш таклиф этилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сонли қарорига асосан Тошкент вилоятида яратилган Кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф этмоқда.

Кичик саноат зонаси аъзолари белгиланган тартибда 2 йил мобайнида мол-мулк солиғи ва даромад солиғидан озод бўлишлари мумкин ва бу муддатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдори хорижий мамлакатларга экспорт қилинса яна 2 йил муддатга узайтирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўзда тутилган.

Шунингдек, Кичик саноат зонаси аъзоларига тақдим қилинадиган ер ёки бино-иншоотлар, хусусийлаштириш шарти билан “ноль” қийматда 10 йил муддатга ижарага берилади. Ташкил қилинган кичик саноат зоналари чегара ҳудудигача электр, табиий газ ва сув тармоқлари тортилган.

Ҳозирда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар (1,95 га), Ўрта Чирчиқ тумани (1,0 га), Бекобод тумани (1,87 га, 1204,0 кв.м. бино), Қуйи Чирчиқ тумани (2,16 га, 1925,0 кв.м. бино), Оққўрғон тумани (0,20 га, 366,5 кв.м бино) ва Пискент тумани (1,27 га, 418,7 кв.м. бино) кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари ва бино-иншоотлар мавжуд.

Мурожаат учун телефонлар:

Ангрен шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99894) 409-00-84
Ўрта Чирчиқ тумани Кичик саноат зонаси – (+99890) 349-90-82
Бекобод тумани Кичик саноат зонаси – (+99899) 401-80-39
Қуйи Чирчиқ тумани Кичик саноат зонаси – (+99890) 330-50-43
Оққўрғон тумани Кичик саноат зонаси – (+99890) 175-07-78
Пискент тумани Кичик саноат зонаси – (+99893) 189-39-36
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ишчи органи –  (+99871) 231-86-08; 231-86-12

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид