Технология | 09:00 / 12.06.2018
4847
1 дақиқада ўқилади

Tesla автопилоти тўлиқ автоном бўлади

Фото: Tesla

Августда Tesla компанияси ўз электромобилларида қўлланувчи Autopilot тизими дастурий таъминотини 9-версиясигача янгиламоқчи. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск твиттерда маълум қилди. 

Маск ҳозирда яримавтоном ҳисобланувчи автопилот билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган фойдаланувчининг саволларига жавоб бериб, дастурнинг тўлиқ автоном версияси августда чиқишини маълум қилган. 

Бироқ Маск АҚШ йўлларида ўзи бошқарилувчи автомобиллар пайдо бўлишини тезлаштира олувчи тизим ҳақида тафсилотларга берилмаган.

Аввалроқ Маск ўзи бошқарилувчи автомобиллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга ҳаддан зиёд кўп эътибор қаратилаётганидан шикоят қилиб, бундай машиналар ҳайдовчилардан анча хавфсизроқ бўлишини айтганди. 

“Tesla машинасининг аварияга учраши тўпиқ суягининг синишига олиб келгани газеталарнинг биринчи саҳифасида чиқиши, бироқ ўтган йил автоҳалокатларда 40 минг киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида деярли ҳеч нарса айтмаслик мутлақо нотўғри”, деб ёзган Маск.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид