Жаҳон | 17:48 / 13.06.2018
26974
1 дақиқада ўқилади

Энди тинч ухласа ҳам бўлади - Трамп 

Фото: Kevin Lim/REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, КХДР томонидан энди ядровий таҳдид йўқдир.

«Шимолий Корея томонидан энди ядровий таҳдид йўқдир. Ким Чен Ин билан учрашув қизиқарли ва ижобий тажриба бўлди. Шимолий Кореяда келажакда ажойиб салоҳият бор», - дея ёзган давлат раҳбари Twitter’да.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ собиқ президенти Барак Обама КХДРни «энг катта ва хавфли муаммо» деб атаганди.

«Энди йўқ, бугун тинч ухласа ҳам бўлаверади», - дея хулоса қилган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин аломат йигит эканини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид