Жаҳон | 09:28 / 13.06.2018
27371
2 дақиқада ўқилади

КХДР келажаги ҳақидаги ролик эълон қилинди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги ўз саҳифасида видеороликни эълон қилди, унда Сингапурдаги саммит вақтида Ким Чен Инга кўрсатилган тасвирлар бор.

Видеоёзув Оқ уйнинг фейсбукдаги саҳифасида ҳам жойлаштирилган. Ролик фильм трейлерига ўхшаш бўлиб, унда тарихни ўзгартирган инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Янгилик ёзилаётган пайтда уни кўрган кишилар сони 2 миллиондан ошиб кетди.

Видеоролик бошида у A Destiny Pictures Productions студияси томонидан яратилгани айтилади. Фильмда бош қаҳрамонлар сифатида Трамп ҳамда Ким Чен Ин тилга олинган.

Кадр ортидаги овознинг видеода айтишича, Ерда 7 млрд киши яшайди, аммо улардан фақат баъзиларигина тарихга таъсир кўрсатиши мумкин. Роликда рангли тасвирларда ғарб давлатлари ютуқлари, оқ-қора рангда эса - дўконларнинг бўш пештахталари ва ракеталар парвози кўрсатилган.

«Бу етакчи ўз давлати ривожланишини танлаб, жаҳоннинг бир қисмига айланадими? У ўз халқи учун ҳақиқий қаҳрамон бўла оладими?», - дея савол билан мурожаат қилган кадр ортидаги овоз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга iPad’да КХДР келажагини кўрсатгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид