Жаҳон | 08:30 / 14.06.2018
25382
2 дақиқада ўқилади

Украиналик генерал: Россия ҳаммасини қайтаради

Фото: Александр Максименко / РИА Новости

Украина БМТ Халқаро судига тақдим этилган Россияга қарши меморандумдан «аниқ манфаат» олади. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош штаби раҳбари собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Игорь Романенко «Апостроф» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

У меморандумни россияликлар учун «совға» деб атаб, унда «Украинага қарши катта сиёсатни йўққа чиқариш имконини берувчи» жиҳатлар борлигини билдирди.

Шунингдек, Романенконинг маълум қилишича, «Газпром» Киевга 2 млрд долларни «эртами ёки кеч» беради. Унинг сўзларига кўра, «бу ердаги манфаат аниқдир».

«Улар бизга барчасини эртами ёки кеч қайтаради», - дея айтиб ўтди Романенко.

Украиналик генералнинг таъкидлашича, Украина бу вазиятда барча йўналишлар бўйича ҳаракат қилиши лозим.

Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко Ҳаагадаги Халқаро судга меморандум топширилгани, унда Россия томони Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни бузаётгани айтилгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал украиналик депутат Россияни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид