Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда покистонлик толиблар етакчиси ўлдирилди
Афғонистонда «Таҳриқ-а Толибон Покистон» радикал ташкилоти етакчиси Мулла Файзулла йўқ қилинди. Бу ҳақда Tolonews манбаларга асосан хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз учар қурилмаси чоршанба, 13 июнь куни Афғонистоннинг Покистон билан чегарага яқин ҳудудига зарба берган. Натижада Файзулла ўлдирилган. Бундан ташқари, гуруҳнинг яна тўрт нафар қўмондони йўқ қилинди.
АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили, подполковник Мартин О`Доннел учувчисиз учар қурилмадан берилган зарба туфайли террорчилик ташкилоти етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади. Бироқ, у гап айнан ким ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда толиблар вақтинчалик сулҳга қарамай, 17 нафар ҳарбийни ўлдиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
10:50 / 12.06.2026